• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев вапингни (электрон сигареталар) тақиқловчи қонунни имзолади.

Қонун билан, шунингдек уларни реклама қилиш ҳам тақиқланади. 

Электрон сигареталарни сотиш ва тарқатиш 738 400 тенгегача жарима ёки шу миқдорда ахлоқ тузатиш ишлари ёки 200 соатгача жамоат ишлари ёки 50 суткагача қамоқ билан жазоланади. Импорт ёки ишлаб чиқариш 2 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин.

Ушбу чора никотин сақловчи моддаларнинг ёшлар орасида тарқалишига қарши курашиш мақсадида амалга оширилди. Янги норма мамлакатда қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 60 кундан кейин кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар