• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни Қозоғистоннинг 1-даражали давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Таъкидланишича, мукофот “Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун” топширилган.

Садир Жапаров Қосим-Жомарт Тўқаев ва бутун қардош қозоқ халқига берилган юксак баҳо учун миннатдорлик билдириб, 1-даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги қарорни Қирғизистон Республикаси ва қирғиз халқига бўлган алоҳида ҳурмат, деб билишини таъкидлади.

"1-даражали «Дўстлик» ордени икки давлат ўртасидаги сиёсий ишонч, ўрнатилган иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шериклик муносабатларининг юксак даражасини тасдиқлайди", - дея таъкидлаган у. 

У Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар янги ривожланиш даври остонасида эканини таъкидлади. Шунингдек, у қардош халқлар ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик ва абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган муаммоларни ҳал этишда бундан кейин ҳам яқиндан ва биргаликда ишлашга тайёр эканини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар