• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаролар Т.Б. ва Ш.С. Қарши тумани, “Боғобод” маҳалласи ҳудудидаги омборхонани ижарага олиб, “Русская”, “Зерно” ва “Колос” номли қалбаки акциз маркали жами 2 491 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар