• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.9°C
Detail image

Президентнинг фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Сирожиддин Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси.

Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Элёр Толлиев тайинловга қадар Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар