• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.1°C
Detail image

“Ғалаба боғи”га кириш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади.

Ўхшаш янгиликлар