• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17.5°C
Detail image
Жорий йилнинг 17 апрель куни соат 19:09 да Жиззах вилояти Зафаробод туманида Nexia автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қутқарувчилар ёнғин жойига соат 19:14 да етиб боришиб, соат 19:19 да ёнғин батамом ўчирилган.
Аниқланишича, Зафаробод-Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётган Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши ва қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашуви натижасида машинада ёнғин келиб чиққан.
ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот етган, яна уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ўхшаш янгиликлар