• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов Сингапур президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон элчиси шарафига "Истана" ҳукумати қароргоҳида фахрий қоровул саф тортди. Сингапур Президенти билан суҳбат чоғида 2023 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлардан сўнг алоҳида жадаллик касб этган кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг халқаро бизнес, жумладан, сингапурликлар учун жозибадорлиги тобора ортиб бораётгани, бунинг яққол исботи сифатида Сингапур парламенти спикери бошчилигидаги ва 25 дан ортиқ ушбу давлат компаниялари вакилларидан иборат делегацияси бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар