• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда старт олган лицензион Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади. Гуруҳ машқида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар кўпкураш дастурида 69.95 балл жамғариб, олтин медаль билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам нақд қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар 5 та ҳалқадаги чиқишда 36.60, 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда эса 33.35 балл жамғаришга муваффақ бўлишди.
Иккинчи ўрин Япония жамоасига насиб этган бўлса, қозоғистонлик қизлар кучли учликни якунлаб беришди.
Маълумот ўрнида, беллашувларда ўзбекистонлик Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Аталянс, Амалия Мамедова иштирок этишди.

Ўхшаш янгиликлар