• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. 
Ҳужжатга кўра, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир йил ичида 90 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Илгари ҳар бир муддати ўтган кунига транспорт воситасининг ҳар бир от кучи учун 0,7 БҲМ миқдорида тўлов амалга оширилар эди.

Ўхшаш янгиликлар