• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Матбуот хизмати.
Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Машраб Кимсанов оғир хасталикка чалингани ва тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар