• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистонда иккита зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Биринчи зилзиланинг эпитцентри Андижон вилояти, иккинчиси Қирғизистон Республикаси эканлиги айтилди.
Унга кўра, биринчи зилзила Тошкент вақти билан 01:29 да (08.09.2022 йил, Гринвич бўйича 20:29 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,79 градус шимолий кенглик; 69,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 168 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Бекобод шаҳрида 2-3 балл, 58 км.
Ширин шаҳрида 2-3 балл, 68 км.
Бекобод туманида 2 балл, 78 км.
Янгиобод туманида 2 балл, 81 км.
Боёвут туманида 2 балл, 89 км.
Иккинчи зилзила маҳаллий вақт билан 09.09.2022 02:00 да (08.09.2022 йил, Гринвич бўйича 21:00 да) Андижон вилояти Асака туманида содир бўлди.
Эпицентр: Aндижон вилояти, Aсака тумани. Зилзила координаталари: 40,58 градус шимолий кенглик; 72,16 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 259 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Aсака туманида 2 балл, 11 км.
Шаҳриҳон туманида 2 балл, 14 км.
Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
Қува туманида 2 балл, 14 км.

Ўхшаш янгиликлар