• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага республика ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бугун кечга томон ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража, кундуз кунлари +16...+21 даража атрофида бўлади. 
Якшанба куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан совуқ антициклон кириб келади.
Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Кундузи ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача пасаяди.
Душанба куни кучли ёмғир ёғиши фақат шарқий ҳудудларда сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати қуёш исиши ҳисобига +13...+18 даражагача бироз кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-31 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31 октябрда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.
30-31 октябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар