• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда жорий йилнинг ярим йиллигидаги туғилишлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, сўнгги 6 ойда ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 97 409 та никоҳ қайд этилган бўлиб, шундан 34 704 та ёки 36 % аёл эрининг фамилиясига ўтган. Ўртача никоҳ ёши 24 ёшни ташкил қилган.
Бир йилгача бўлган никоҳ даврида расмийлаштирилган ажримлар сони 1050 тани ташкил қилган бўлиб, энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган.
Маълум қилинишича, мазкур вақт давомида 20 ёшгача фарзандли бўлган оталар 4 816 нафарни ташкил қилган бўлса, оналар 131 217 нафарни қайд қилган.
Бундан ташқари:
— 2 309 нафар эркаклар – 50 ёшдан кейин;
— 412 нафар эркаклар – 60 ёшдан кейин;
— 34 нафар эркаклар – 70 ёшдан кейин фарзандли бўлишган.

Ўхшаш янгиликлар