• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф буюрган Буюк Британия ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди. 
"Суҳбатимиз ҳам самарали, ҳам мазмунли бўлиб, Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини барча соҳаларда мустаҳкамлашга қаратилган асосий вазифаларни белгилаш имконини берди. Асосий эътибор иқтисодий алоқаларни ўрнатишга қаратилди. Биз Британия томонининг ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўмаклашишга тайёрлигини юқори баҳолаймиз”, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Учрашув давомида кенг қамровли шерикчилик тўғрисида декларация ҳамда минтақавий ва халқаро муносабатлар ҳамда инфратузилма соҳаларида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Қайд этилишича, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг аввалги ташрифи 1996 йилнинг январида бўлиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар