• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. 
Қайд этилишича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
Шунингдек, ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент иштирокидаги йиғилишда университетларша грант киришда ўзгаришлар қилиниши айтилганди. Унга кўра, таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1-курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2-курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади. 

Ўхшаш янгиликлар