• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image
Aвиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, самолёт Тошкент вақти билан 14:35 да ҳавога кўтарилган. Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик зонасига дуч келган. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 нафар йўловчи турли ҳил тан жароҳатлари олган.
Маълум қилинишича, авиалайнер соат 16:45да Олмаотага қўнган. Самолёт экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Тез ёрдам машиналари ёрдам кўрсатиш учун аэропортда йўловчиларни кутишган.
"Aвиакомпания содир бўлган воқеадан афсусда ва рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. Ҳодиса ваколатли органлар томонидан текширилади", — дейилади авиакомпания хабарида.
Кейинчалик авиаташувчи матбуот хизматининг хабар беришича, 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган, улар ҳозирда Олмаотадаги шифохоналардан бирида кўрикдан ўтказилмоқда. Шифокорларнинг дастлабки маълумотларига кўра, синишлар қайд этилмаган.
Жабрланганлардан бири, ўзбекистонлик фитнес-модел Гулжахон Турдиқулова воқеа вақтида олган жароҳати ҳақида гапириб, самолёт бортидан олинган видеони эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар