• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6°C
Detail image
“Абу сахий” буюм бозоридаги кўп қаватли автотураргоҳда автомобиль ёниб кетганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор туман ҳокимияти матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Чилонзор тумани ИИОФМБ ва туман ФВБ мутасаддиларининг маълумот беришича, жорий йилнинг 27 октябрь куни соат тахминан 6:52 атрофида “Тошкент савдо маркази” ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида Б.Ага тегишли бўлган Orlando автомашинасининг двигатель қисмида техник носозлик сабабли қисқа туташув содир бўлган. Натижада, автомашина капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат “Тошкент савдо маркази” Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 7:10 атрофида автомашинада содир бўлган ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга зарар етказилмаганлиги маълум бўлди.
Чилонзор тумани ФВБ масъулларининг маълумотига кўра бу ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушмаган. Ҳозирда туман ФВБ томонидан автотураргоҳда ёнғин сабаблари ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари текширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар