• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Тошкент шаҳар Яшнабод туманида ёнғи содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Бугун, 20 июл куни соат 13:33 атрофида Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани Катта Олмос  кўчасида жойлашган янги қурилаётган биноларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:57 да ўчирилган.          
Содир бўлган ёнғин натижасида, бинонинг биринчи қаватида, қурилиш маҳсулотлари ёнган.
"Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ" - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар