• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида ЖКнинг 155-моддасининг 1-қисми билан айбланган 19 ёшли А.А.га доир суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи А.А. Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган кескин вазиятга нотўғри баҳо бериб, ижтимоий тармоқлар орқали турли хилдаги уруш билан боғлиқ видеоматериалларни кўрган холда, Исроил давлатига бўлган нафрати ошиб, ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишни ўз олдига мақсад қилган.
У 2023 йил 19 октябрь куни соат 02:00 атрофида ижтимоий тармоқ орқали Исроил томонидан Фаластиндаги касалхоналар бомбардимон қилинганлиги, оқибатда жуда кўп мусулмонлар ва айниқса ёш болалар ўлганлиги ҳақидаги видеони кўриб, ундан таъсирланиб, Исроил давлатига нисбатан мусулмонлар учун ўч олиш мақсадида Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасига ўт қўйишни режалаштирган.
Судланувчи ўтган йилнинг 19 октябрь куни соат 04:30 атрофида ўзига тегишли бўлган спорт сумкасига бир дона 0,45 грамм ҳажмли ёнувчи "керосин" суюқлиги
солинган шиша идиш, гантель спорт анжомининг уч дона ажратилган тошлари, икки қути гугурт ва мато бўлакларини жойлаб, ўзининг бошқарувидаги велосипедда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси ёнига келиб тўхтаган ва атрофни кузатиб туриб, яна ҳаракатни бошламоқчи бўлган.
Шунда, ушбу элчихона биноси ёнида жойлашган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимлари томонидан А.А.нинг ҳаракатлари шубҳали кўриниб, ИИБ ходимлари ундан тўхташини сўрашганида, судланувчи велосипедини бошқарган ҳолда ИИБ ходимларидан қочишни бошлаган.
ИИБ ходимлари хизмат машиналарида уни кузатиб бориб, тўхтатишга эришишган ва А.А.ни Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ биноси ёнига олиб келиб, ундан елкасига осиб олган спорт сумкасини очиб, ичидаги нарсаларни кўрсатишини сўрашган. А.А.га тегишли спорт сумкасининг ичида бир дона 0,45 грамм ҳажмли керосин солинган шиша идиш "бутилка", гантель спорт анжомининг уч дона ажратилган тошлари, икки қути гугурт, бир дона тасбеҳ ва мато бўлаклари борлиги аниқланган.
Шунга қарамасдан, А.А. ўз мақсадига эришиш учун ИИБ ходимларини чалғитиб, сумкасидан аниқланган бир дона керосин сақланаётган шиша идиш ва бир дона гантель тошини қўлига олиб, Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси биноси томонга борган.
Шу заҳоти, А.А.нинг ортидан ИИБ ходимлари ва элчихона биносини қўриқлаётган Миллий гвардия ходимлари уни элчихона эшиги ёнида ушлашга эришишган. Аммо, А.А. ходимлар келгунига қадар қўлидаги бир дона керосин сақланаётган шиша идиш ва бир дона гантель тошини девор устидан элчихона ҳовлиси ичига улоқтиришга эришган.
Судланувчи А.А. суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, дастлабки тергов даврида берган кўрсатувларини тасдиқлаган.
Суд ҳукмига кўра судланувчи ЖКнинг 155-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди.
Унга нисбатан ЖКнинг 155-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар