• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кучукчага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган фуқаронинг хатти-ҳаракатлари акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБга 43 ёшли аёл ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 12 апрель куни соат тахминан 18:00 да, номаълум эркак ўз автомобилида кучукни босиб кетганини маълум қилган.
Сўнг ушбу шахс вояга етмаган болаларнинг кўз олдида ўз ҳаракатларини давом эттириб, Cobalt'да номаълум томонга харакатланиб кетган.
Айни вақтда жониворга озор етказган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар