• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
Тошкентдаги шифохоналардан бирига чақалоқнинг темир бўлагини ютиб юборганлиги бўйича ота-онаси мурожаат қилган. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Таъкидланишича, бу нарсани ютиб юборганлигини ҳаттоки ота-онаси ҳам сезмаган. Чақалоқда 1 ҳафта давомида доимий равишда сўлак ажралиб, йўтал бўлган.
Текширув давомида чақалоқ металл ютиб юборганлиги аниқланган.
Темир бўлагининг узунлиги 1,5 см, чети ўткир қиррали бўлган. Натижада болада қизил ўнгачнинг жароҳатлари кузатилган.
"3 соат давомида олинди. Ёд жисм сабаб шу жойида яра пайдо бўлган. Бу яра чандиққа айланади. Натижада қизил ўнгач тораяди. Шунинг учун ҳам бу кечки асоратларга киради. Кейинчалик асоратлари кузатилиб, боланинг ногиронлик даражасига ҳам олиб келиши мумкин. Биз болани жонлантириш бўлимида олиб туришга мажбурмиз",- дейди шифокор.

Ўхшаш янгиликлар