• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Тошкент шаҳрида туғилган шахс ўзининг қора рангли Gentra автомашинасига 01 336 UZB қалбаки давлат рақамини ўрнатиб, фойдаланиб келгани аниқланди.
Фуқаро ушбу сохта рақамларни Россиядаги фирмаларнинг биридан буюртма асосида сотиб олган. Бундан ташқари фуқаро жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспекторларига тегишли давлат идораси томонидан тасдиқланган UZB давлат рақамидан фойдаланиш тўғрисидаги сохта ҳужжатни тақдим этган.
Текширув жараёнида аниқланишича ушбу ҳужжатни фуқаро ўзи сохталаштириб, рангли принтерда чоп этган.
"Бу номерни ясатишимдан мақсад шу номерга бўлган ҳавас. Ҳеч қандай жиноий ишлар билан боғлиқ эмас. Арзимаган ҳавас орқасидан жазосини тортяпман. Қилган ишимдан пушаймонман",  - деди фуқаро.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида, фуқаро яна бир нечта қалбаки рақамларни яшириб қўйганлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган мажлисда айбланувчи шахсга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 228-модда 1-қисми ва 228-модда 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар