• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, икки мактаб ўқувчилари ортасидаги жанжал акс етган видео тарқалди.
Тошкент шахар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Жорий йилнинг 15 апрель куни тахминан соат 15:00 да Миробод туманида 14 ёшли И.Б. 14 ёшли Д. Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилганида, мулоқот чоғида ўсмирлар ўзаро жанжаллашиб қолишган.
И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д. Н. билан Юксалиш маҳалласи ҳудудида учрашишган ва жанжаллашиб кетишган.
Натижада Д.Н.га тан жароҳати етказилган.
Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ўхшаш янгиликлар