• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, шу йилнинг 2 май куни соат 14:00 атрофида С.А. маст ҳолда қайинукасининг турмуш ўртоғи Л.Ш.га қараб, ўзининг жинсий аъзосини ушлаб, ҳар хил ножўя ҳаракатларни қилиб, шаҳвоний шилқимлик қилган ҳамда ҳолат юзасидан етиб келган ИИО ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига бориш каби қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.
Суд ҳукмига кўра ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан юритилган маъмурий қисми МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилган.
С.А. МЖтКнинг 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар