• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Жорий йилнинг 17 июль куни соат 8:45 атрофида “Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти” чегара-божхона ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда «Тошкент-Дели» йўналиши бўйича учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли қўл сумкаси текширилган. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ИБК Ахборот хизмати UzNews.uz'га хабар қилди.
Натижада сумка ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридан ортиқ бўлган тахминий қиймати 100 млн сўмлик, умумий оғирлиги тахминан 99 грамм бўлган жами 4 дона сариқ рангли металлдан ясалган думалоқ шаклдаги қуйма металл бўлаклари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар