• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28.2°C
Detail image
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 02:55 атрофида Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин уч нафар жасад қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Унга кўра, жиноятни фош этиш юзасидан прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар