• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда сотувчи харидор болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, мазкур ҳаракат Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) томонидан содир этилганлиги аниқланган. У жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган. 
"Ҳозирда иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди",- дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар