• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу йил май ойининг иссиқ бўлиши кутилмоқда. 1-2 май кунлари республиканинг барча ҳудудларида, 3 майда аксарият ҳудудларда қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳарорати ҳукмронлик қилади.
1-2 май кунлари республиканинг барча вилоятларида, 3 майда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи +26...+29 даража, айрим жойларда +30...+32 даражагача бўлади.
3 май куни республиканинг жануби-ғарбий қисмида, 4-5 май кунлари аксарият ҳудудларда, 6 май куни шарқий вилоятларда ёмғир ёғиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Қайд этилишича, ёмғир вақтида ҳаво ҳарорати +20...+25 даражагача тушиши кутилмоқда.
Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати +23...+28 даражада, +30...+35 даражагача, баъзи жойларда +38 даражагача ўзгариб туради.
Айрим кунларда республика бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда маҳаллий ёмғир ёғиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар