• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленский ва украин халқига мамлакат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрикнома юборди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берди. 
Табрикномада келтирилишича, давлат раҳбари Владимир Зеленский ва украин халқини Украина миллий байрами — Мустақиллик куни билан чин қалбидан табриклаган.
"Шу ойда икки томонлама муносабатларимиз тарихидаги муҳим сана — дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётганимизни ҳам мамнуният билан қайд этаман. Ҳеч шубҳа йўқки, анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон–Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб бораверади.
Фурсатдан фойдаланиб, cизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Украина халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман", - дейилган табрикномада.

Ўхшаш янгиликлар