• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
7 май куни Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлат раҳбари хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини тайинлов билан самимий қутлаб, Ўзбекистон ва улар вакиллик қилаётган мамлакатларни яқинлаштириш, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ўрнини қайд этди.
Ўзбекистон президенти глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланишга таҳдидлар тобора кучаяётган ҳозирги даврда давлатлар ўртасида конструктив мулоқотни йўлга қўйишда, дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишда дипломатлар фаолияти янада муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Президент Венгрия элчисига мурожаат қилар экан, Будапешт Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва вақт синовларидан ўтган ишончли шериги эканини қайд этди.
Маросим якунида президент элчиларга шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилаб, мамлакат ҳудудларига бориш, юртимизда бўлаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишга чақирди. Бу, ҳеч шубҳасиз, ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлади.
Дипломатлар самимий қабул, самарали фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга бор саъй-ҳаракатларини қаратишларини таъкидладилар.

Ўхшаш янгиликлар