• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда шаҳар назорат инспекцияси томонидан олиб борилган назорат рейд тадбирда дарахтлар ноқонуний кесиб ташланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, дарахтлар Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган "С.Э.Ш" МЧЖ томонидан кесиб ташланган.
Ҳолат бўйича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида қурилиш корхонаси масъуллари томонидан ҳудудда мавжуд 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахтларни илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган.
Ҳозирда, дарахтларни йўқ қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган.

Ўхшаш янгиликлар