• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автобус пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Маълум қилинишича, 2024 йил 13 июль куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани M.Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлида ҳайдовчи "Мидибус САЗ НП 21" русумли автомобилида “Пайшанба-Каттақўргон шаҳар” йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан чап томондан ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар