• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8-синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. 
Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган 2009 йилда туғилган П.З. 2023 йил август ойида ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлган. 2024 йил 6 май куни шифохонада П.З. чақалоқ дунёга келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган бўлсада) туман ИИБ томонидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Шу билан бирга, бундай тоифадаги жиноят иши доирасида вояга етмаган жабрланувчи шахсига оид бўлган бошқа маълумотларни ошкор қилиш ва тарқатиш қонунан тақиқланган ҳамда бола манфаатларига зид эканлигини эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар