• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
"Справедливая Россия" партияси етакчиси Мироновнинг Қозоғистон ва Қирғизистон қаторида Ўзбекистон ўз фуқароларини Россия томонидан ўтказилаётган "махсус ҳарбий операцияда" иштироки учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ва бу бир ташкилот ЕОИИ доирасида ҳамкор мамлакатлар учун қанчалик тўғри бўлишини сўроқ остига олди.
Миронов Twitter'даги саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди:
"Евросиё ҳамкорлиги, албатта, жуда муҳим мавзу. Фракциянинг саволлари ҳам бор. Ёзма саволларимизга жавоб эшитамиз, деган умиддаман. Масалан, ўтган йилнинг сентябрь ойида учта давлатлар - Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон, агар ўз мамлакатлари фуқаролари Россия томонидан "махсус ҳарбий операция"да иштирок этса, улар жиноий жавобгарликка тортилишига қарор қилишди. Биз бир ташкилотнинг аъзоларимиз ва агар ЕОИИга кирувчи давлат фуқароси ушбу ҳамжамиятнинг бир қисми бўлган бошқа давлатга ёрдам бермоқчи бўлса, нега у ўз мамлакатида қонун бўйича жиноий жавобгарликка тортилади? Иштирокчи давлат манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида, унда жиноий таъқиб бўлиши мумкин эмас".
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов "Справедливая Россия" партияси етакчиси Мироновнинг фикрларини бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлагани маъқул, дея изоҳлади.
"Аввало, Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ ЖКнинг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг моддий манфаатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган", - деб ёзади Бобур Бекмуродов ўзининг Telegram каналида.
"Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бошқалар билан бирга куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принципига асосланади. ЖКнинг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланганлик учун жиноий жавобгарликка тегишли норма 1994 йилда қабул қилинган.
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 154-1-модда эса 2003 йилда киритилган.
Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсий ва айниқса бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз. Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади".

Ўхшаш янгиликлар