• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Хабарингиз бор, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари 32 спорт тури бўйича бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 329 та медаллар жамланмаси учун спортчилар кураш олиб боришади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бўлажак мусобақада мингдан ортиқ ҳакамлар, шунингдек, Халқаро олимпия қўмитаси ва халқаро спорт федерациялари томонидан жалб қилинган 2 мингга яқин техник ходимлар ишлайди.
Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақаларни бошқариш учун Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам таклифнома олган.
Жумладан, ўйинлар ва турнирларнинг боришини футбол бўйича 3 нафар, гимнастика бўйича 2 нафар, шунингдек, бокс, дзюдо, оғир атлетика, таэквондо, қиличбозлик, теннис ва кураш бўйича биттадан ҳакам баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўйинларнинг тантанали очилиши Париждаги Сена дарёси бўйида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар