• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи аёл ўзнинг 59 ёшли турмуш ўртоғининг қотилига айланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, марҳум Қ.Қ. 2023 йилнинг сентябрь ойидан Х.Қ. билан шаръий никоҳ асосида туманнинг Боғчакалон маҳалласида яшаб келган. 2024 йилнинг апрель ойидан эркакнинг қизи ҳам турмушидан ажрашиб, улар билан яшай бошлаган.
Қиз ва аёл жорий йилнинг 21 июнь куни тахминан соат 22:00 ларда Қ.Қаршиевнинг доимий равишда тазйиқи ва камситишларидан қутилиш мақсадида уни қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Х.Қ. тузилган режа асосида дорихонадан 20 дона “Энам” дори воситаси сотиб олиб келиб, ушбу дори воситасини қатиқ маҳсулотига қўшиб эрга ичириб юборган. Икки аёл эркак дори воситаси таъсирида ҳолсизланиб, кўнгли айниб, ётоқхонасида хушсиз ҳолатда ётганлигидан фойдаланиб, улар ёғоч бўлаги билан эркакнинг бош соҳасига бир-неча маротаба уришган.Эрака тан жароҳати етказиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Навоий вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган. 
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар