• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Наманган вилояти Чортоқ туманида вояга етмаган ёш бола тенгдошлари билан чўмилиш мақсадида катта Наманган каналига борган. Бу ҳақда Миллар дастурида маълум қилинди.
Каналга ўзини отган болакай юқори босимда оқаётган сувда ҳаракатланишга қийналган ва чўкиб кетиб ҳалок бўлган.
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сувда қидирув ва қутқарув гуруҳи қутқарувчилари ҳамда ғаввослар билан биргаликда сувда қидирув ишлари олиб борилгач, каналнинг 3 км масофасидан вояга етмаган боланинг жасади олиб чиқилади.
Каналда сувнинг оқими тез бўлгани билан бирга чуқурлиги таҳминан 5-6 метрни ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар