• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Наманганда 60 ёшдан ошган эркак 7 ёшли қизчага тегажоғлик қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.
Болалар омбудсмани матбуот хизматининг хабар беришича, Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ИИО мурожаат қилган. Аёл жорий йилнинг 27 март куни кўчада дугоналари билан ўйнаб юрган вояга етмаган 2017 йилда туғилган қизига ўша ердан ўтиб кетаётган кекса эркак келиб, уни ўз машинасига ўтқазиб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО тергов бошқармаси томонидан эркакка нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан нопок ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар