• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 20 май куни соат 14:45 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани "Кушон” МФЙ Ҳуррият кўчасида 2008 йилда туғилган вояга етмаган бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) "Ваз-2106" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган 2008 йилда туғилган Х.Б.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олганлиги сабаб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар