• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.9°C
Detail image
Тошкент вилоятида сартарош мижоз билан тортишиб қолганлиги боис сочини олиб ташлагани ҳолати юхасидан тегишли қонуний жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди. 
Аниқланишича, мазкур ҳолат 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунга кунга қадар ИИОга мурожаат келиб тушмаган. Ҳозирда сартарошлик билан шуғулланувчи 34 ёшли шахс ва ҳолатни видеога олган унинг тенгдоши туман ички ишлар бошқармасига олиб келиниб, ҳодимлар томонидан профилактик суҳбат ўтказилган ва тегишли ҳужжатлар расимйлаштирилган.
Бугун ЖИБ Тошкент туманида ўтказилган суд мажлисида сартарошга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси, ҳолатни видеога олган шахсга нисбатан эса МЖтКнинг 46-2-моддасига асосан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.

Ўхшаш янгиликлар