![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/uznews/uznews65e1a91d62909.jpg)
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифида вилоятни драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.
Қайд этилишича, туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади. Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади.
Шу билан бирга, қатор туманларда меҳмонхоналар етишмаслиги қайд этилди.
Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.