• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22.1°C
Detail image
Аввалроқ, Хоразмда кичик синф ўқувчисини ўқитувчи томонидан калтакланаётганлиги акс этган видео тарқалгани, ҳолатни прокуратура назоратга олгани ҳақида хабар бергандик. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумотберди.
Дастлабки маълумотга кўра, Хоразм вилояти Хонқа тумани 36-сонли мактабнинг бошланғич таълим синф “Меҳнат фани” ўқитувчиси М.А. жорий йилнинг 23 февраль куни ўзи ишлаб келаётган 36-сонли мактабда 1 “А” синф ўқувчилари (2016 йилда туғилган) Ғ.О.(қиз бола), Ю.А. ва Д.Б. (ўғил болалар)ни дарс пайтида назорат ишларини тўғри бажармаганликлари важи билан калтаклаган.
2024 йил 26 февралда ўқитувчининг бундай ноқонуний ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув бошланди.
Терговга қадар текширув доирасида ўқувчилар Ғ.О., Ю.А. ва Д.Б. ларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза, ўқитувчи М.А. га нисбатан судга оид психиатрия экспертизаси тайинланган.
Болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Ўхшаш янгиликлар