• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image
Куни кеча Куни кеча бокс бўйича Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби Исроил Мадримов профессионал боксда супер ўрта вазн тоифасида россиялик Магомед Курбановни 5 раундда нокаутга учратиб WBA камарини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун эса ўзбекистонлик бокс Ўзбекистонга қайтиб келди. Мадримовни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари, бир қатор мутасаддилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали тарзда кутиб олишди.
Тадбир якунида эса, WBA йўналишида жаҳон чемпиони бўлган Исроил Мадримовга президент совғаси сифатида Chevrolet Tahoe автомашинаси топширилди.

Ўхшаш янгиликлар