• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
ЕТТБ Ўзбекистонга 4R156 йўлининг тахминан 81 километрини қайта тиклаш ва Ўзбекистон ғарбидаги Хоразм вилоятида Амударё орқали кўприк қуришга 38 млн АҚШ доллари (224 миллион евро) миқдоридаги суверен кредити ажратади. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу стратегик муҳим йўл минтақанинг маъмурий маркази Урганчни Қозоғистон билан А380 йўли билан боғлайдиган ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик йўлаги 2 ни ташкил этувчи транспорт тармоғининг бир қисмидир.
Қайд этилишича, “Урганч – Хонқа – Ҳазорасп – Тошсоқа орқали – Амударё – А380 автойўли” автомобил йўлини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилинади.
Қурилиш тугаллангач, жорий бир қатнов қисмидаги II тоифали йўл икки қатнов қисмли I тоифали йўлга айлантирилади. Банк маблағлари 4R156 йўли бўйлаб қўллаб-қувватловчи инфратузилмани янгилашга ҳам ёрдам беради. Лойиҳа янги йўлнинг ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширади ва шу билан Хоразм вилоятида савдо ва туризмни рағбатлантиради.

Ўхшаш янгиликлар