• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (100 фоиз давлат улуши) – банк тўлов карталарига асосланган “Humo” тўлов тизими сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, “Deloitte” халқаро компанияси (кейинги ўринларда – Консультант) ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Жамият тўлов тизимининг оператори фаолиятини амалга оширишга доир Марказий банкнинг тегишли лицензиясига эга.
Устав капитали 155,4 млрд сўм. Айни пайтда 27 миллиондан ортиқ HUMO карталари чиқарилган бўлиб, 210 мингдан ортиқ терминал ва 6,4 мингдан ортиқ банкоматлар ўрнатилган.
Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида ташкил этилади.
Савдо жараёни уч босқичда амалга оширилади, жумладан Cотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest), Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) ҳамда Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) тақдим этиш босқичлари, якуний босқичда талабгорлар томонидан таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади.
Шу билан бирга, Активни баҳолаш учун “Катта тўртлик” (Big 4) туркумига кирувчи ("Deloitte"дан бошқа) халқаро компания жалб этилади.
Қизиқиш билдириш босқичида иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:
Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР, фаолият тури) ва сотиб олинган тақдирда Активдан фойдаланиш режалари;
Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи.
Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини хоҳишларига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрлаб 2024 йил 22 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар [email protected] электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Ўхшаш янгиликлар