• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
Муроджон Абдураҳимов Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг қарори билан Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
У Қибрай тумани “Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.
Муроджон Абдураҳимов ушбу лавозимда 2021 йил ноябридан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ўрнини эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар