• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
Жорий йилнинг 28 март куни видеоконференция тарзида бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлигида ташқи савдо фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни рағбатлантириш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилишда мутасадди раҳбарлар тармоқлар ва ҳудудлар кесимида экспорт фаолиятининг бугунги ҳолати, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва бу борада мавжуд муаммолар юзасидан ҳисобот бердилар. Тадбиркорлар ва экспортчилар муаммоларини ҳал қилишда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг сустлиги туфайли алоҳида раҳбарлар фаолияти қаттиқ танқид қилинди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларининг туман ва шаҳарлари ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, шунингдек, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси каби тармоқ бирлашмалари раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Юқорида қайд этилган раҳбарларга экспортчилар билан вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалар даражасида манзилли ҳамкорликни фаоллаштириш вазифаси қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар