• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди
Қайд этилишича, университетнинг таълим жараёнини ташкил этишда Америка Қўшма Штатлари томонидан “Cintana Education” компанияси ҳамкорлик қилади. Ушбу компания 2024–2030 йилларда 30 миллион доллар ва 2030–2035 йилларда 20 миллион доллар сармоя киритади. Шунингдек, инвестицияларнинг камида 50 фоизи университетнинг моддий-техник базасини шакллантиришга сарфланади.
Янги университет нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди. Қабул параметрлари ва шартнома миқдори университет томонидан белгиланади.
Битирувчиларга Аризона штат университети ёки АҚШда тан олинган ҳамкор хорижий олий таълим муассасаси дипломи берилади. Бунда берилган диплом Ўзбекистонда тан олинади
Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда “3+1”, магистратурада “1+1” ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади.
Янги университет ўзининг ўқув, услубий ва технологик ёрдами билан Аризона штат университетини ҳамкор сифатида жалб қилади.
Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотлар унга бириктирилган ҳудуд билан биргаликда “Cintana Education” компаниясига (АҚШ) Университетни ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага ади. 2025 йил 1 сентябрга қадар Университет кампусини қуриш учун Тошкент шаҳри ҳудудидан зарур ер майдонининг белгиланган тартибда ажратилади.

Ўхшаш янгиликлар