• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, тегишли ташкилотлар ва Қашқадарё вилояти экология бошқармаси томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида рейд тадбирлари ўтказилган.
Рейд давомида дарё қирғоғидаги муҳофаза минтақасида фуқаро Ф. К. ноқонуний тарзда табиий қум маҳсулотларини ўз эҳтиёжлари учун маълум бир ҳақ эвазига қазиб олиб кетаётганлиги аниқланган. У бунинг учун 1 дона “DOOSAN SOLAR 300LS-v” русумли экскаватор ва "КамАЗ" русумли юк ташувчи транспорт воситасидан фойдаланган. 
Натижада табиатга 19 млрд 433 млн 914 минг 337 сўм зарар етказилган.
Бундан ташқари, мазкур ҳудудда фуқаро Р. Қ. томонидан 1 дона экскаватор, "Schackmann" ва "КамАЗ" русумли юк машинаси ёрдамида табиий қум маҳсулоти ноқонуний тарзда қазиб олинаётганлиги аниқланди. Ҳолат натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 22 млрд 155 млн 780 минг сўмни ташкил қилди. 
"Қонун бузилиши юзасидан МЖтКнинг 291-моддаси «в» бандига асосан техника воситалари жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди",- дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар