• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда вояга етмаган қизнинг ўгай онаси унинг бармоқларини синдириб, баданига пичоқ қайчиларни тиқиб, калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Аниқланишича, Олтинкўл тумани “Ганжиравон” МФЙда яшовчи 2011 йилда туғилган вояга етмаган И.Ҳ.га нисбатан жорий йилнинг 22 май куни ўгай онаси Х.М. томонидан тан жароҳати етказилган.
Шунингдек, шу куни қиз бобоси Х.И. ҳамда бувиси И.С.лар истиқомат қилаётган уйга қочиб келган. Уларга бўлган воқеани айтиб берган ва шу маҳалладаги рақамсиз уйда яшовчи (вафот этган онасининг ота-онаси), Қ.А. ҳамда бувиси Қ.З.ларнинг яшаш хонадонига олиб бориб қўйишни илтимос қилади. Мазкур хонадонга боргандан сўнг холаси Р.З. жияни Ҳ.И.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги аниқланди.
27 май куни вояга етмаган Х.И.даги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар